Ўзбекистон | 08:02 / 05.01.2022
4761
1 дақиқада ўқилади

АҚШ маъмурияти вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи ташкиллаштирилади

Ўзбекистон АҚШ, Канада ва Америка мамлакатлари билан стратегик ва ҳар томонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Фото: АҚШ Давлат департаменти

2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, АҚШ билан “Стратегик ҳамкорлик мулоқоти” ва “С5+1” форматлари доирасида музокараларни ташкил қилиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, АҚШ маъмурияти, Давлат департаменти ва Конгресси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкиллаштириш ҳам мўлжалланмоқда.

Шунингдек, парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, шу жумладан, Конгрессдаги “Ўзбекистон бўйича Кокус” таркибини кенгайтириш назарда тутилган.

Америка мамлакатлари ташкилотида доимий кузатувчи мақомини олиш бўйича ҳам ишлар амалга оширилади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид