Ўзбекистон | 12:18 / 06.01.2022
28573
2 дақиқада ўқилади

Бир қанча товарларни Ўзбекистонга олиб киришда импорт божи бекор қилинди

Имтиёзлар 2022 йил 31 декабргача амал қилади.

Фото: Getty Images

Президентнинг 2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

2022 йилнинг 31 декабрига қадар Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда импорт божининг ноль ставкаси қўлланадиган товарлар рўйхати:

  • 0105-товар позициясида кўрсатилган янги сўйилган, совитилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлар;
  • буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни;
  • 1006-товар позициясида кўрсатилган гуручдан ташқари бошқа усулларда қайта ишланган (масалан, оқишоқ ёки янчилган кўринишда пўсти тозаланган, босилган, ёрма қилиб қайта ишлов берилган, (оқланган) бошоқли донлар;
  • бутун, ёрма кўринишида босилган ёки янчилган бошоқли дон муртаги;
  • кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракциялари;
  • совун; таркибига совун қўшилган ёки қўшилмаган, бруслар шаклидаги ёки қолипланган буюмлар кўринишидаги совун сифатида ишлатиладиган юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар ва воситалар;
  • суюқлик ёки крем кўринишидаги ва чакана сотиш учун қадоқланган, таркибига совун қўшилган ёки қўшилмаган, юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар ва терини ювиш воситалари;
  • юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар (совундан ташқари); таркибига совун қўшилган ёки қўшилмаган (3401-товар позициясидан ташқари) юзага фаол таъсир кўрсатувчи моддалар, ювиш воситалари (шу жумладан ёрдамчи ювиш воситалари) ва тозалаш воситалари.

Мавзуга оид