Андижонда 67 нафар ходимнинг иш ҳақлари ундириб берилди
Андижон вилоятидаги унитар корхонанинг 67 нафар ишчи ва собиқ ходимлари корхонадан 244 миллион сўмдан ортиқ ойлик маошларини ололмаётганидан норози бўлиб судга мурожаат қилишган.
МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизматининг қайд этишича, мазкур даъво асосида фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Андижон вилоятидаги унитар корхона томонидан 67 нафар ишчи ва собиқ ходимига тўланиши лозим бўлган жами 244 млн 179 минг 661 сўм миқдоридаги ойлик иш ҳақларини ундириш тўғрисида суд буйруғи чиқарган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан жами 244 млн 179 минг 661 сўм миқдоридаги қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ундирувчиларнинг банк пластик рақамларига ўтказиб берилиши таъминланди.
Мавзуга оид
20:54 / 26.11.2024
Давлат бюджетининг 9 ойлик ижроси. Дефицит – 36 трлн сўм
15:56 / 25.11.2024
Андижон давлат техника институти ташкил этилади
07:40 / 25.11.2024
Икки туманда 966 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
22:05 / 23.11.2024