Жамият | 15:09 / 07.01.2022
15853
1 дақиқада ўқилади

Чилонзор кўпригида 8та автомобил ЙТҲга учради

Бугун, 7 январ куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида бир неча енгил автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Ҳодиса Бунёдкор шоҳкўчаси ва Кичик ҳалқа автомобил йўли кесишмасида барпо қилинган кўприкда рўй берган.

Kun.uz мухбирининг хабар қилишича, кўприк устида 5та автомобил тўқнашган. Ундан 100 метрлар масофада яна 3та енгил машина иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Ҳодисаларда тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот йўқ.

Тахминларга кўра, ЙТҲга йўлнинг сирпанчиқлиги ва ҳайдовчиларнинг оралиқ масофага риоя қилмагани сабаб бўлган.

Толиб Раҳматов
Муаллиф Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид