Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳунармандларга ўз фаолиятини бошлаши учун субсидиялар ажратилади
Ўзбекистонда ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш режалаштирилмоқда. Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида белгилаб қўйилган.
Қайд этилишича, аҳолини ҳунармандчиликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш мўлжалланган.
Ташқи ва ички бозорларда ҳунармандчилик маҳсулотлари савдосини ривожлантириш, соҳа учун зарур бўлган хомашё базасини мустаҳкамлаш ва “уста-шогирд” муносабатларини рағбатлантиришнинг яхлит тизими яратилади.
Ҳунармандчилик фаолияти субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш ишларини янада такомиллаштириш ва уларга қўшимча қулайликлар яратиш орқали янги иш ўринлари ташкил этилади.
“Уста-шогирд” мактаблари битирувчиларининг мустақил фаолиятини ташкил этишига ҳар томонлама кўмаклашиш, жумладан, уларни асбоб-ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлаш бўйича қўшимча енгилликлар яратилади.
Ҳар бир туман ва шаҳарда, шу жумладан ихтисослашган маҳаллаларда ҳунармандчиликнинг “драйвер” йўналишлари ривожлантирилади ҳамда соҳада кооперация ва кластерлар фаолияти жонлантирилади.
Барча туман ва шаҳарлардаги давлат хизматлари марказларида доимий фаолият юритадиган миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмалари ва савдо расталари ташкил этилади.
Тижорат банклари томонидан олдинги йилларда ҳунармандларга ажратилган имтиёзли кредитларнинг сўндирилган қисми фақат ҳунармандчилик лойиҳаларини молиялаштиришга қайта йўналтириб борилади.
Ҳунарманд ўз фаолиятини бошлаши учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилишга субсидиялар ажратиш тартиби белгиланади. Ҳудудларда намунавий типдаги ҳунармандчилик маҳсулотлари савдо павильонлари ташкил қилинади.
Мавзуга оид
16:15 / 22.06.2026
“Қуёшли хонадон” доирасида фуқароларга пул тўланмаяпти. Расмий идоралар сукутда
13:31 / 13.06.2026
Қуёш панеллари эгаларига субсидия тўлаш кечикмоқда
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
17:38 / 12.05.2026