Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея Пекин Олимпиадасида қатнашмаслигини маълум қилди
Шу билан бирга, Пхенян "хитойлик дўстларни қойилмақом ва ажойиб Олимпия фестивалини ўтказишда тўлиқ қўллаб-қувватлаши"ни билдирган.
Шимолий Корея Пекиндаги қишки Олимпиада ўйинларида қатнашмайди. Бу ҳақда КХДР Олимпия қўмитаси ҳамда жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитасига йўлланган мактубида айтилмоқда, деб хабар берди korrespondent.
"Биз душман кучларининг ҳаракати ва бутунжаҳон пандемияси сабабли Олимпия ўйинларида қатнаша олмаслигимизни маълум қиламиз", - дейилади мактубда.
Шу билан бирга, Пхенян "хитойлик дўстларни қойилмақом ва ажойиб Олимпия фестивалини ўтказишда тўлиқ қўллаб-қувватлаши"ни маълум қилган.
Пекиндаги қишки Олимпиада ўйинлари 4-22 февралда, Паралимпиада ўйинлари 4-13 март кунлари ўтказилади.
Қатор мамлакатлар Хитой ҳукуматини уйғурларни таъқиб қилаётганликда айблаб, тадбирга ўз дипломатларини юбормасликка қарор қилган.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
22:55 / 26.03.2026