Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир гуруҳ ўзбекистонлик талабалар Қозоғистондан Тошкентга қайтарилди
Қозоғистонда таҳсил олаётган 35 нафар ўзбекистонлик талаба Тошкентга қайтарилди, деб хабар берди «Дунё».
Фото: Dunyo
Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси маълумотига кўра, Нарикбаев номидаги Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олаётган 35 нафар ўзбекистонлик талаба “Uzbekistan Airways” самолёти орқали уйга қайтди.
- Ўтаётган ҳафта давомида ўзбекистонликлар қўшни Қозоғистондаги воқеаларни катта ҳаяжон билан кузатмоқда, - деб ёзган Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ота-оналари қўмитаси раиси Тўра Тўраев. - Ва кўпчилик ушбу мамлакатда бўлиб турган ўз яқинлари ҳаёти учун қайғургани ҳақиқат. Булар орасида Нарикбаев номидаги Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олаётган талабаларнинг ота-оналари ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатия ваколатхоналари одатдаги тартибда фаолият юритмоқда. Зарур ҳолларда Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.
Зарурат туғилганда фуқаролар исталган вақти Ўзбекистоннинг Нур-Султон (телефон: +7 771 020 36 73), Алмати (телефон: +7 777 950 44 33) ва Ақтау (телефон: +7 777 599 00 51) шаҳарларидаги дипломатия ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.
Мавзуга оид
18:42
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон суғориш сувини етказиш жадвалини келишиб олди
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
18:26 / 01.05.2026
Трампнинг ўғиллари Қозоғистон вольфрамига сармоя киритди
21:43 / 23.04.2026