Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда автомобилларни тунаб кетадиган йигит ушланди
Самарқанд шаҳрида автомобиллардан нарса ўғирлайдиган йигит қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБга Хўжа Аҳрор Вали маҳалласида яшовчи фуқаро мурожаат қилиб, 2022 йил 2 январь куни соат 00:10 ларда Самарқанд шаҳри Заргартепа маҳалласида турган “Дамас” машинасидан, баҳоси 800 минг сўм бўлган видеотасвирга олиш ускунаси номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганини билдирган.
Бундан ташқари, Самарқанд шаҳри Заргартепа маҳалласида яшовчи, Б. ҳам мурожаат қилиб, шу куни соат тунги 2:00 ларда уйи олдида турган “Nexia-2” машинасидан баҳоси 300 сўм бўлган видеотасвирга олиш ускунаси ва 50 минг сўм пуллари ўғирланганини маълум қилган.
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сон ИИБ ходими томонидан олиб борилган қидирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Самарқанд шаҳри Сўзангарон кўчасида яшовчи У.О. содир этганлиги аниқланган. Гумонланувчидан 2 дона қора рангли видеорегистратор, “антирадар”, кўзойнак, 3 дона қора рангли шнур, темир линейка, УСБ, 32 ГБ хотирага эга телефон флешкаси, атир ва 1 миллион 558 минг сўм ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
14:39 / 06.01.2026
Германия тарихидаги энг йирик банк ўғрилиги: биринчи муҳим далил топилди
11:55 / 03.01.2026
Bild: Гелзенкирхендаги банкдан 100 млн евродан ортиқ пул ўмарилган
13:44 / 02.01.2026