Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон гўшт импортини оширди
Ўзбекистон 11 ойда хориждан 27,6 минг тонна гўшт импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон хориждан 27,6 минг тонна гўшт импорт қилган.
Гўшт импорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8,4 минг тоннага ошган.
2021 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп гўшт импорт қилган давлатлар:
- Беларусь – 18,7 минг тонна;
- Қозоғистон – 4,2 минг тонна;
- Украина – 2,6 минг тонна;
- Россия – 629 тонна;
- Молдова – 660 тонна.
Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойида 1,9 млн тонна гўшт етиштирилган.
Аввалроқ, Ўзбекистонга импорт гўшт асосан Беларусдан олиб келинаётгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
12:32 / 03.07.2026
Ҳунармандлар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда
10:50 / 03.07.2026
Ўзбекистонда аёллар умр кўриш бўйича эркаклардан олдинда
15:24 / 01.07.2026
Ўзбекистонда бензин нархи рекорд даражада қимматлашди. Сабаб нима?
10:49 / 30.06.2026