Жамият | 10:46 / 10.01.2022
2362
2 дақиқада ўқилади

Ургутда гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс ушланди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Ургут туманида гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахс уни сотаётганда ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2Ургут022 йил 5 январ куни Ургут тумани 3-сон ИИБ профилактика инспектори томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, Ургут тумани Бойбул маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда Булунғур туманида яшовчи фуқаро Б.У. яшириб қўйган 133,85 граммга тенг марихуананинг бир қисмини тадбир иштирокчиси бўлган харидорга сотган вақтида ИИБ ходимлари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинган.

Шунингдек, у томонидан яшириб қўйилган гиёҳвандлик моддаси ҳам холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Ургут туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид