Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алишер Усмоновга алоқадор компаниянинг «Капиталбанк»даги улуши 25 фоизга етди
2021 йилнинг ноябрь ойи бошида банкнинг 50 фоиз улуши Ойбек Турсуновга ўтганди.
Миллиардер Алишер Усмоновга алоқадор «Телекоминвест» компанияси «Капиталбанк»нинг 8,33 фоиз акцияларини сотиб олди ва банк устав капиталидаги улушини 25 фоизгача оширди.
«Телекоминвест» МЧЖ Алишер Усмоновнинг USM ҳолдинг компаниясининг шуъба корхонаси ҳисобланади.
«Капиталбанк»нинг акционерлари улушида рўй берган сўнгги ўзгаришга кўп бўлмади. 2021 йилнинг ноябрь ойи бошида тижорат банкининг 34,1 фоиз улушини Ойбек Турсунов сотиб олганди ва шу билан тадбиркор эгалик қиладиган акциялар улуши 50 фоизга етганди. Унинг қўлидаги акциялар сони 164 927 890 донани ташкил қилмоқда.
Алишер Усмоновга қарашли компанияга эса 98 959 960 дона акция ўтган.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи охирида USM Telecom (Алишер Усмоновнинг USM ҳолдинги шуъба корхонаси) ва «Мегафон» алоқа компанияси (100 фоиз улуши USM Telecom’га тегишли) Digital Holding қўшма корхонасига асос солган, унинг таркибига Ucell алоқа оператори ва бошқа қатор маҳаллий компаниялар кирганди.
Мавзуга оид
09:00 / 21.03.2026
Диний мажмуалар очилиши ва 100 йилга етадиган маъданлар — ҳафта дайжести
11:29 / 29.01.2026
Суд: Усмоновнинг FAZ’га қарши даъвоси бўйича қарор ҳали кучга кирмаган
15:25 / 06.01.2026
Россиянинг энг бадавлат бизнесменлари 2025 йилда 24 млрд долларга бойиди
16:16 / 30.12.2025