Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов Қозоғистон янги бош вазирини табриклади
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Алихан Смаиловни Қозоғистон ҳукуматининг янги бош вазири этиб тайинлагани билан табриклади.
Ўзбекистон бош вазири матбуот хизматига кўра, 11 январь куни Абдулла Арипов ва Алихан Смаилов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтган.
«Суҳбат давомида олий ва юқори даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувларни биргаликда изчил амалга ошириш, очиқлик, анъанавий дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган кўп қиррали стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришни давом эттириш таъкидланди», дейилади ҳукумат хабарида.
Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати хабарида Қозоғистон аввал эришилган келишувларни амалга оширишга эътибор қаратаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон ҳукумати қардош Ўзбекистон Республикаси билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга қатъий содиқ қолади. Илгари эришилган келишувларни амалга ошириш аҳдимиз қатъий. Ишончим комилки, икки томонлама ҳамкорлик кун тартиби доирасида белгиланган режалар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар асосида амалга оширилади», дея таъкидланади Алихан Смаилов баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 январь куни Қозоғистонни қамраб олган оммавий намойишлар фонида Қосим-Жўмарт Тўқаев Асқар Мамин бошчилигидаги ҳукуматни истеъфога чиқарган эди.
11 январь куни Тўқаев таклиф қилган Алихан Смаилов номзоди парламент мажлисида қўллаб-қувватланди.
Алихан Смаилов 49 ёшда. Олмаота шаҳрида туғилган. У фаолияти давомида Қозоғистон Статистика агентлиги раиси, ташқи ишлар вазири ўринбосари, молия вазири ўринбосари, Қозоғистон президентининг ёрдамчиси, молия вазири бўлиб ишлаган.
Мавзуга оид
23:50 / 01.07.2026
Бош вазир футболчилардан миллий жамоани танқид қилган «диван экспертларини» кечиришни сўради
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
19:01 / 02.03.2026