Ўзбекистон | 18:18 / 12.01.2022
5104
1 дақиқада ўқилади

Қўштепада ЙТҲ оқибатида велосипедчи вафот этди

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Фарғона вилояти Қўштепа туманида “Lasetti”автомашина ҳайдовчиси уриб юборган велосипедчи шифохонада вафот этди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Қўштепа туманида 10 январь куни ҳайдовчи С.З “Lasetti” автомашинасини “Эшонгузар” МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган велосипедчи Т.К.ни уриб юбориши оқибатида, Т.К. тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Ёзёвон туманида «Lasetti» автомашинаси уриб юбориши оқибатида велосипедчи ҳодиса жойида вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. 

Мавзуга оид