Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон энергетика вазирининг собиқ ўринбосари ҳибсга олинди
У билан бирга электрон савдо майдончалари раҳбарлари ва Манғистау областида суюлтирилган газ нархини асоссиз равишда оширишга алоқадор шахслар ҳам қўлга олинган.
Фото: Tengrinews.kz
Қозоғистон молиявий мониторинг агентлиги мамлакат энергетика вазирининг собиқ ўринбосари Жумабой Карагаевни қўлга олди.
"Молиявий мониторинг агентлигининг Манғистау области бўйича ҳудудий департаменти тергов-оператив гуруҳи Қозоғистон энергетика вазирининг собиқ ўринбосари Жумабай Карагаев, электрон савдо майдончалари раҳбарлари ва Манғистау областида суюлтирилган газ нархини асоссиз равишда оширишга алоқадор шахсларни қўлга олди", - дейилади агентлик хабарида.
Маълум қилинишича, Карагаев икки ой муддатга ҳибсга олинган.
Аввалроқ у энергетика вазири ўринбосари лавозимидан озод қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, 2 январь куни Манғистау области маркази Жанаўзен шаҳрида суюлтирилган газ нархи бирданига икки баравар кўтарилганидан норози бўлган одамларнинг намойишлари кейинчалик бутун мамлакат бўйлаб тартибсизликларга айланиб кетганди.
Мавзуга оид
21:43 / 23.04.2026
Қозоғистон Ўзбекистонга нефт етказиб беришни бошлаши мумкин
22:09 / 22.04.2026
Шавкат Мирзиёев 2027–2029 йилларда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти этиб сайланди
20:19 / 22.04.2026
Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари кенгашида иштирок этди
17:25 / 22.04.2026