Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бетон тўсиққа урилган «Кобальт» ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди
Юнусобод туманида бир киши ўлими билан тугаган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Фото: ИИББ ахборот хизмати
17 январ куни соат 23:43 ларда "102" тизимидан тушган хабарга кўра, шу куни соат 23:00 ларда Юнусобод туманида ТҲАЙ кўчасида, ҳайдовчи, 1975 йилда туғилган А.А. ўзига тегишли бўлган “Кобальт” русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб бетон тўсиққа урилган.
Натижада, ҳайдовчи А.А. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган, ушбу автомобилда йўловчи сифатида кетаётган фуқаро – 1976 йилда туғилган А.У. “чап оёқ болдир бўғими синиши” ташхиси билан 7-ШКШга ётқизилган.
Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
12:19
Сирдарёда машина каналга тушиб кетиши оқибатида 4 йигит ҳалок бўлди
21:11 / 29.12.2025
Йўллардаги ҳаёт нархи: Ўзбекистонда йўл-транспорт хавфсизлиги ҳақиқатан яхшиланяптими?
20:13 / 29.12.2025
Британиялик боксчи Энтони Жошуа Нигерияда жиддий автоҳалокатга учради
00:25 / 29.12.2025