Ўзбекистон | 12:15 / 17.01.2022
9585
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги Жомий бозори яқинида омборхона ёниб кетди

Тошкентдаги «Жомий» бозори яқинидаги омборхонада ёнғин рўй берди, ёнғин майдони 350 кв. метрни ташкил этган. Ҳалок бўлган ёки жароҳат олганлар йўқ.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги Уста ширин кўчасида йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Бугун, 17 январь куни соат 10:49 да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Уста ширин кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 10:54 да етиб бориб, ёнғин соат 11:24 да қуршаб олинган ва соат 11:54 да бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида дўконнинг тахминан 350 квадрат метр майдонида томи, шифти ва ички қисми ёниб зарарланган.

Жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

“Юқоридаги каби кўнгилсиз вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишни сўраб қолади”, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид