15:30 / 18.01.2022
6525

“Ўзтрансгаз” АЖ Туркиянинг миллий табиий газ узатиш оператори BОТАŞ компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Дунёдаги ривожланаётган мамлакатлардан бири сифатида Ўзбекистонда энергетика сектори ҳам жиддий ислоҳотларни амалга оширмоқда. “Ўзтрансгаз” АЖ тизимидаги ўзгаришлар табиий газ узатиш имкониятларини яхшилаш йўлида қатор тадбирлар амалга оширилаётганидан далолат беради. Туркиянинг миллий табиий газ узатиш оператори BOTAŞ компанияси билан ҳамкорлик қилишга келишиб олингани ҳам шу йўлдаги саъйи-ҳаракатларга бир мисолдир. “Ўзтрансгаз” АЖ ўз фаолиятини такомиллаштириш мақсадида ушбу компания билан “Ўзтрансгаз” АЖ мутахассисларининг малакасини ошириш ва тажриба алмашиниш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйди.

Фото: Ўзтрансгаз
Фото: Ўзтрансгаз

Компания вакиллари “Ўзтрансгаз” АЖда Бошқарув раиси Беҳзот Нарматов билан учрашув ўтказди. Учрашувда икки томон вакиллари мавжуд имкониятлар ва биргаликда амалга оширилиши мумкин бўлган тадбирлар тўғрисида сўз борди. Туркиялик ҳамкорлар Тошкентга ташрифи доирасида “Ўзтрансгаз” АЖ тизимидаги муҳандислик иншоотларини бевосита кўздан кечириб, фаолият жараёни билан танишдилар. Ташрифнинг иккинчи кунида амалга ошириладиган йўналишларни кўзда тутувчи англашув меморандуми имзоланди.

Фото: Ўзтрансгаз

Ҳамкорлик доирасида “Ўзтрансгаз” АЖ газ узатиш тизимининг муҳим участкаларидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, газ қувурлари вa компрессор станцияларини қуриш вa реконструкция қилиш, ер ости омборларида табиий газ сақлаш ҳажмини кўпайтириш, табиий газ оқимини кузатишда назорат қилиш тизими (SСАDА)ни жорий этиш ҳамда юқори босимли газ тақсимлаш пунктларига автоматлаштирилган бошқарув тизимларини жорий этиш каби вазифаларни амалга оширишда BOTAS компаниясининг тажрибаси ўрганилади ва тадбиқ этиш бўйича имкониятлар баҳоланади.

Фото: Ўзтрансгаз

Шу ўринда ҳамкор компания ҳақида:

Туркиянинг "BOTAŞ Boru Hatlari Ile Petrol Taşima A.Ş." компанияси нефть вa табиий газни ташиш, газ қувурлари эксплуатацияси, табиий газ вa Суюлтирилган табиий газ (СТГ) савдоси, табиий газ ва СТГ тўплаш омборларини қуриш ҳамда ундан фойдаланиш бўйича катта тажрибага эга бўлган миллий компания ҳисобланади.

"Ўзтрансгаз" АЖ Ахборот хизмати Ⓣ

Top