Ўзбекистон | 15:00 / 29.09.2023
13379
2 дақиқада ўқилади
Реклама

"Ўзтрансгаз" АЖ янги газ ўлчов станциясини қуриб битказди

Жорий йилнинг 12 май куни “Табиий газ ва суюқ углеводородни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги президент қарори имзоланди. Унга кўра, “Ўзтрансгаз” АЖ зиммасига газ ўлчов станциясини қуриш вазифаси юклатилди.

Фото: Ўзтрансгаз

Ўтган давр мобайнида мутахассислар томонидан ўрганиш, лойиҳалаштириш, қурилиш ишлари босқичма-босқич бажарилди. Бугунги кунга келиб “Хива-Бейнеу” магистрал газ қувурининг 307,5 километрида газ ўлчов станцияси тўлиқ қуриб битказилди. Қарийб бир гектарни эгаллаган майдонда ҳозирда якуний ишлар – ободонлаштириш тадбирлари бажарилмоқда.

Бу ерда аввал ҳам бу каби станция бўлган: бир неча йиллар аввал қурилган, деярли эксплуатация қилинмаган.

Замонавий газ ўлчов станциясини эса эскиси билан солиштириб бўлмайди. Станция замонавий ускуналар билан жиҳозланган. “Floboss” русумидаги қурилмалар табиий газ ўлчовини аниқ ва ишончли олиб боради. Бу ерда шунингдек барча талабларга жавоб берадиган оператор хонаси ҳам қад ростлаган.

Умуман олганда, куз-қишга тайёргарлик ишлари айниқса, шимолий ҳудудларда қизғин тус олган. Хусусан, “Бухоро-Урал” магистрал газ қувурининг 528-550-километрида 22 км узунликдаги янги тармоқ қурилаётгани эса – бу йилги муҳим тадбирлардан бири сифатида эътиборли.

Ҳозиргача қарийб 21,5 км қувур пайвандланди. 170 нафардан ортиқ ишчи-ходим  50 га яқин махсус техникадан фойдаланиб меҳнат қилаётган қурилиш майдонида ишлар якунланиш арафасида.

Яна бир тармоқ “Хива-Бейнеу” газ қувуридир. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган 1984 йилда қурилган ушбу магистрал газ қувурининг 291-311 км участкасида қувур ички сирти диагностикаси ўтказилиб, аниқланган 412 метр нуқсонли қисми алмаштирилди ва гидросинов ишлари бажарилди.

Мазкур саъй-ҳаракатлар эса магистрал газ қувурларининг ўтказувчанлик қувватини ошириш ва барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.

 
 

Мавзуга оид