15:30 / 20.01.2022
10549

Ноқулай об-ҳаво энергетикларга тўсиқ бўлмайди

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

Сўнгги ҳафтада мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида совуқ об-ҳаво ҳамда кучли шамол, қор бўрони кузатилди. Бундай вазиятда ҳаво электр тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларига шикаст етказилиши ва натижада, электр энергияси етказиб беришда вақтинча узилишлар кузатилиши табиий ҳол. Лекин табиатнинг бундай инжиқликларига қарамай, ҳаётларини хатарга қўйиб бўлса-да, ўз хизмат вазифасини адо этаётган энергетикларимиз борки, уларни чинакам қаҳрамонлар, ўз касбининг фидойилари дейиш мумкин.

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари
Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

Биргина мисол, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманининг олис "Чош" қишлоғи ҳудудидаги ҳаво электр узатиш тармоқларида содир бўладиган авариявий узилишларни бартараф этиш учун қиш фаслида махсус техникаларда ҳаракатланишнинг сира имкони йўқ. Шунга қарамай, "Сурхондарё ҲЭТК" АЖ ходимлари маҳаллий аҳолининг электр энергияси таъминотидаги авариявий ўчишларни тиклаш учун бўйи баробар қорни кечиб бўлса-да, бунинг уддасидан чиқмоқдалар.

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари
Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

Дарҳақиқат, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг барча таркибий корхоналари ходимлари томонидан паст кучланишли электр тармоқларида тун-у кун олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш, қолаверса белгиланган режа асосидаги модернизация-реконструкция ишлари натижасида талафот етган ҳудудларда электр энергияси қайта тикланиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти барқарорлашмоқда.

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари
Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, электр тармоқларида содир бўладиган авариявий ўчишларни тезкор бартараф этиш мақсадида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан ҳудудларда жами 481 та тезкор авариявий чиқиш бригадалари ҳамда уларга 483 та махсус авариявий чиқиш машиналари ва махсус техникалар сафарбар этилди.

Фото: Ҳудудий электр тармоқлари
Фото: Ҳудудий электр тармоқлари

Аҳолининг ишончли ва сифатли электр энергияси билан таъминланиши ҳаёт фаровонлиги ҳамда турмуш даражаси яхшиланишининг муҳим омиллардан биридир, бу эса ўз навбатида, соҳа фаолияти самарадорлигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини тақозо этади, албатта.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати Ⓣ

Top