Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гулчиликдан 250 миллион сўм даромад
Шаҳрихонлик Соибжон Обиджонов 10 йилдан буён гулчилик билан шуғулланади. 18 сотих ерга қурилган иссиқхонасида фаолият олиб боради. Иссиқхонада 50 турдан ортиқ 100 минг тупга яқин гуллар мавжуд.
Гулларнинг уруғлари асосан Хитой ва Голландия давлатларидан олиб келиб, маҳаллийлаштирилади
"Битта кўчатни қаламчадан то сотувгача бўлган оралиқ вақти 4-5 ой, гул турига қараб айримлари 2 ой давомида, айримлари 6 ойга етиб боради. Ўртача битта гулимиз 1 500-2 000 сўм атрофида тайёр бўлса, у 7-8 минг, айримлари эса 10-15 минг сўмгача сотилади. Йил давомида сотувга тайёрлаб бораверамиз" - дейди биз билан суҳбатда у.

Гулчи ўз касбидаги машаққатлар ҳақида ҳам сўзлаб берди:

"Бизга энг катта машаққат - газимиз йўқ, кўмир бор. Кўмирни энг майдасини сотиб оламиз. Қайта ишлаб чиқариб, брикет ҳолатида ёқамиз. Брикет ишлаб чиқариш учун ҳам 2-3 нафар болани мавсумий иш билан таъминлаймиз" - дейди у.

18 сотихлик иссиқхонадан йилига 200-250 миллион соф даромад олинмоқда. Тайёр бўлган гуллар нафақат қўшни вилоятлар, балки қўшни давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.

Қаҳрамонимиз ишини янада кенгайтириш ва гулчиликни ривожлантиришни ўз олдига мақсад қилиб олган.

Абдували Қурбонов
Тасвирчи ва монтаж устаси Азизбек Исмоилов.
Мавзуга оид
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
22:12 / 06.06.2026
Андижонда вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилган ИИБ ходими қамоққа олинди
12:31 / 02.06.2026