“Манзил”: Меҳнаткаш мўйсафидлар қишлоғи – Вахшивор
Соддадил инсонларнинг сокин ва баҳаво манзилларини сизга таништириб келаётган “Манзил” влоги бу гал Сурхондарё вилояти Олтинсой туманининг Вахшивор қишлоғига борди. Ҳавоси каби одамларининг ҳам кўнгли тоза қишлоқ билан сиз ҳам танишинг: сизни шиддатли шаҳар ҳаётидан осуда қишлоққа ғойибона сайрга таклиф қиламиз.
Вахшивор қишлоғи Сурхондарё вилояти Олтинсой туманининг тоғли ҳудудида жойлашган. Қишлоқни сайр қилар экансиз, нафақат ёшлар, балки катта ёшли отахон-у онахонлар ҳам меҳнат билан бандлигини кўрасиз.
Бу қишлоқнинг ўзига хослиги шундаки, у ерда тариқат арбоби ва мутасаввуф шоир Сўфи Оллоёрнинг қабри ва у инсон томонидан қурилган масжид ҳам бор. Барчасига видеода ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин.
Тоҳиржон Турсунов,
Боймирза Халилов,
Kun.uz'нинг “Манзил” лойиҳаси учун махсус.
Мавзуга оид
16:34 / 18.11.2024
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
18:29 / 03.09.2024
“Кўз ўнгимда дўстимга ўқ тегиб, жони узилди”: Сариосиё жангларида қатнашган ҳарбий ҳикояси
14:07 / 28.03.2024
Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди
18:09 / 17.03.2024