18:51 / 23.01.2022
4543

Ўзбекистонда талабаларнинг деярли ярми педагогика соҳасида ўқиши маълум бўлди

Таълим йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабалар сони маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Фото: Kun.uz

Қўмита маълумотларига кўра, 2020/21 ўқув йилида республикадаги барча олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар жами 571,5 минг нафарни ташкил этган.

Шундан, ўғил болалар – 311,5 минг нафар, қиз болалар – 260 минг нафар.

Олий таълим ташкилотларида таълим йўналишлари бўйича таҳсил олаётган талабалар сони қуйидагича:

  • педагогика: ўғил болалар – 52,4 минг нафар; қиз болалар – 126,3 минг нафар; 
  • гуманитар фанлар: ўғил болалар – 13,9 минг нафар; қиз болалар – 26,8 минг нафар; 
  • математика фанлари: ўғил болалар – 5,4 минг нафар; қиз болалар – 5,4 минг нафар; 
  • табиий фанлар: ўғил болалар – 11,6 минг нафар; қиз болалар – 14,1 минг нафар; 
  • санъат: ўғил болалар – 5,5 минг нафар; қиз болалар – 6 минг нафар; 
  • исломшунослик: ўғил болалар – 0,9 минг нафар; қиз болалар – 0,3 минг нафар.
Top