Ўзбекистон | 09:19 / 24.01.2022
1603
1 дақиқада ўқилади

Фарғона шаҳридаги дўконлардан бирида ёнғин содир бўлди

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

Фарғона шаҳридаги Бозорбоши кўчасида жойлашган савдо дўконида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд қилинишича, 23 январь куни соат 01:08 да Фарғона шаҳар “Фурқат” МФЙ, Бозорбоши кўчасида жойлашган савдо дўконида ёнғин содир бўлган. Ёнғин тегишли куч воситалар ёрдамида ўз вақтида бартараф этилган. Ҳодисадан ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими ҳамда ФВБ ходимлари томонидан текширув ўтказилмоқда.

Аввалроқ Тошкентдаги дўконларнинг бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид