ОТМ ва мактабларда онлайн ўқиш бошланди. У қандай ташкил қилинади?
Бугун, 24 январ куни Ўзбекистондаги барча давлат ва нодавлат таълим муассасаларида ўқишлар масофавий тарзда бошланди.

Фото: Getty Images
Мактаб ўқувчиларининг масофавий шаклда сифатли таълим олиши учун Миллий телерадиокомпания телеканаллари ҳамда «Онлайн мактаб» телеграм-канали орқали онлайн дарслар бериб борилади. «Онлайн мактаб» лойиҳаси доирасида бериладиган дарслар жадвали кунлик равишда «Онлайн мактаб» телеграм-канали орқали эълон қилиб борилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эса ОТМ дарслари масофавий таълимга ўтказилиши билан барча зарурий технологиялар сафарбар қилинишини хабар қилди.
Дарслар онлайн тарзда ўтиладиган бир ой муддатда ОТМ ва мактаб ўқитувчилари ўз иш жойларида бўлиши, фақат муассасаларда касаллик аниқланган ҳолатларда педагогларнинг масофавий тарзда ишлашга ўтказилиши Халқ таълими ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан маълум қилинди.
Таълим жараёни “онлайн” шаклда амалга ошириладиган даврда умумтаълим муассасалари ва “Баркамол авлод” мактаблари педагог ва бошқа ходимларига, шу жумладан меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш асосида фаолият юритаётган ўқитувчиларга иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб берилади.
Ўқитувчилар кундалик жадвал асосида дарс бераётган фанлари бўйича ўқувчиларнинг ўзлаштиришини, уйга вазифалар бажарилишини ҳамда ўқувчилар билимини синф журналига (электрон кундалик тизими жорий этилган мактабларда Kundalik.com тизимига) баҳолаб боришни таъминлаб боришлари ҳамда заруриятга кўра "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида ўтилган мавзуларни ўқувчиларга қўшимча тушунтириб боришлари лозим.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси эса бу муддатда ОТМ ва мактаблардаги масофавий таълим сифати доимий равишда мониторинг қилинишини билдирди.
Мавзуга оид

18:39 / 26.07.2023
14 та олий таълим муассасасида масофавий таълим шакли жорий этилади

23:08 / 29.06.2023
Сиртқи таълим масофавий шаклга ўтказилиши мумкин

16:19 / 04.10.2022
Олий таълим ташкилотларида масофавий таълимни жорий этиш тартиби белгиланди

13:44 / 15.07.2022