Шоҳжаҳон Эргашев боксчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятини якунлаганини эълон қилди. 30 ёшли чарм қўлқоп устаси бу ҳақда «инстаграм»даги саҳифасида маълум қилган.
«Узоқ вақт уйда бўлмадим ва отам мени уйга келишимни сўради. Отам билан жуда ҳам кўп суҳбатлашдик, оз бўлса ҳам босиб ўтган йўлларимизни ёдга олдик. Мен 29 ёшдаман ва бугун биринчи маротаба отам спортдаги фаолиятимни якунлашимни сўради. Ҳамма нарсани боши ва охири бўлганидай спорт ҳам абадий эмас. Мени қўллаб-қувватлаган барчага ўз миннатдорчилигимни билдираман! Мен ҳаётимда янги саҳифа очяпман! Боксни буткул ташламайман ва бир кун яна рингда бўлсам, фақатгина ўзим учун рингда бўламан. Ўзимни янги соҳада синаб кўраман, аммо бу спорт соҳаси эмас. Барчага омад!», - дея ёзади Шоҳжаҳон Эргашев.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик 30 ёшли боксчи 11 декабрь куни профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида ўзининг 21 жангини таиландлик Аэккауэе Кауманега қарши ўтказиб, нокаутга учратган ҳолда муддатдан аввал мағлуб этганди. Шоҳжаҳон Эргашев профессионал боксдаги 21 жангининг барчасида ғалаба қозонган, 19 марта рақибини нокаутга учратганди.
Мавзуга оид
11:03 / 16.11.2024
Бокс. Афсонавий Майк Тайсон блогер Жейк Полга мағлуб бўлди
17:23 / 04.11.2024
Ўзбекистон – World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди
10:17 / 09.10.2024