Ўзбекистон | 11:24 / 25.01.2022
30222
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг аксарият ҳудудлари электр энергиясиз қолди

Энерготизимда жиддий носозлик рўй берган. Тез орада расмий хабар берилиши кутилмоқда.

Фото: LiveJournal

25 январ куни соат 11:00 атрофида Тошкент шаҳрининг аксар ҳудудларида электр энергияси узилиб қолган.

Kun.uz'га маълум бўлишича, айни пайтда пойтахтнинг барча туманларида электр таъминоти узилган.

Энергетик коллапс метро ҳаракати ва сув таъминотида ҳам муаммоларни келтириб чиқарди.

Пойтахтнинг аксарият қисмида бир вақтнинг ўзида электр таъминоти узилиши яқин йилларда кузатилмаган эди.

Kun.uz'нинг энергетика тизимидаги манбасига кўра, айни пайтда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ва тез орада таъминот тикланиши бўйича маълумот берилади.

Мавзуга оид