Ўзбекистон | 07:57 / 26.01.2022
7829
1 дақиқада ўқилади

Тошкент метроси ўз фаолиятини тиклади 

Тошкент метроси ўз фаолиятини тўлиқ тиклади. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 26 январ куни тонгги соат 05:00 дан пойтахт аҳолиси учун қулай транспорт воситаларидан бирига айланган метро белгиланган режа жадвали асосида йўловчиларни доимгидек ўз манзилига етказишни бошлади.

Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида 25 январь куни соат 11:00 ларда электр энергияси таъминоти узилгани сабаб Тошкент метрополитени фаолияти вақтинча тўхтаганди. 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги метро вагонлари ичида қолиб кетган фуқаролар олиб чиқилганини маълум қилди.

Қайд этилишича, «Тошкентметрополитени»нинг «Машинасозлар» (135 нафар), «Бодомзор-Минор» (70 нафар) ва «Амир Темур» (210 нафар) бекатлари оралиғида (вагонлар ичида) қолиб кетган жами 415 нафар йўловчи олиб чиқилган.

Мавзуга оид