Ўзбекистон | 15:37 / 28.01.2022
3614
2 дақиқада ўқилади

Бухородаги “Чор Минор” мадрасаси ҳудудида қўй боқилаётгани рад этилди

Фото: Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги “Чор Минор” мадрасаси объекти ҳудудида қўй боқилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси ҳолатга муносабат билдириб, мазкур хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Бошқарма муносабатида таъкидланишича, ҳолат 27 январь куни мутасадди ташкилотлар, жамоатчилик ва шу ҳудудда яшовчи аҳоли билан биргаликда жойига бориб ўрганилган. Натижада, мадраса ва унинг атрофидаги ҳудуд айни пайтда озода экани, бу ерда ҳеч қандай қўйхона мавжуд эмаслиги аниқланган. 

«Чор Минор» мадрасаси жойлашган «Алишер Навоий» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шаҳноза Камолованинг сўзларига кўра, аёл икки ярим йилдан буён ушбу маҳаллада ишлаб келмоқда ва бу давр ичида кўрсатилган жойда қўйхона мавжуд бўлмаган, видеодаги ҳолат уч йил олдин кузатилган. Ҳудуднинг озода ва тартибли сақланиши бўйича фуқаро Мансур Сафаров масъул этиб бириктирилган. Маҳаллий аҳоли ҳам аёлнинг гапларини тасдиқлади. Блогерларни улуғ аждодларимиздан бизгача етиб келган обидаларнинг нуфузига салбий таъсир этиши ва шу жойда яшовчи аҳолининг қадр-қимматини оёқости қилиши мумкин бўлган, ҳақиқатга зид ҳабарларни тарқатмасликка ва бу йўналишда тўғридан тўғри ҳамкорлик қилишга чақирамиз», — дейилади муносабатда.

Олдинроқ Бухородаги тарихий обидаларга 25 дан ортиқ ҳолатда рухсатсиз реклама жойлаштирилганлиги аниқланганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти