Ўзбекистон | 16:57 / 29.01.2022
30495
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёдаги тоғли қишлоқда қарийб 1 метр қор ёғди

Қашқадарё вилояти Китоб туманида, тоғли қишлоққа қарийб бир метр қор ёғган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Китоб тумани ҳокимлиги

Хабар қилинишича, Китоб туманининг тоғли ҳудудларида кеча, 28 январ куни ёғишни бошлаган қор қалинлиги бугун қарийб бир метрга етган.

Жумладан, тоғли ҳудудда жойлашган Аспидухтар қишлоғида қарийб бир метр қор ёғган.

Фото: Китоб тумани ҳокимлиги

Шу қишлоқда яшовчи фуқаролар туман ҳокимлиги ахборот хизматига фотосуратлар юборган. Суратларда кечаси билан ёғиб чиққан қор одамларнинг белигача кўмиб турганини кўриш мумкин.

Фото: Китоб тумани ҳокимлиги
Фото: Китоб тумани ҳокимлиги

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Китоб тумани билан чегарадош бўлган Ургут туманидаги тоғларга ҳам қалин қор тушган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид