Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда “кўча пойгаларини” аниқлаш бўйича махсус-рейд гуруҳи тузилади
Жорий йил 28 январ куни Kun.uz’да “Самарқанд шаҳридаги чорраҳаларга қоидабузарликларни қайд этадиган камералар қачон ўрнатилади?” сарлавҳаси остида танқидий мақола эълон қилинганди. Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати мақолада тилга олинган муаммолар юзасидан муносабат билдирди.
Муносабатда маълум қилинишича, Kun.uz’да эълон қилинган мақола юзасидан вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати томонидан “кўча пойгаларини” аниқлаш бўйича рейд гуруҳи тузилади. Сўнг кенг жамоатчилик вакиллари, журналист ва блогерларни жалб қилган ҳолда кундузги ва тунги рейд тадбирлари олиб борилади.
Шунингдек, чорраҳаларга қоидабузарликларни қайд этадиган камераларни ўрнатиш борасида тегишли органлар билан биргаликда амалга оширилиши лозим бўлган зарурий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда.
«Албатта, чорраҳаларда кузатув камералари ўрнатилиши ва доимий назорат қилиб борилиши содир этилаётган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш баробарида, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга ҳам хизмат қилади», дейилади муносабатда.
Маълумот учун, 28 январ куни Kun.uz’да танқидий мақола эълон қилингандан бироз вақт ўтиб, мақолада тилга олинган Мирзо Улуғбек ва Мир Саид Барака кўчалари чорраҳасида учта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳайдовчиларнинг ўзаро мулоқотидан уларнинг ҳам пойга ўйнаб келаётганини англаш мумкин эди.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026