Йил охиригача Ўзбекистонда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар яратилади
Миллий ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларга улар тўплаган аудиторияга қараб солиқ имтиёзлари берилади. Фармонда айтилишича, бундан мақсад – фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш.

Фото: KUN.UZ
2021 йилда ахборот соҳасини тартибга солиш юзасидан бир қанча лойиҳалар амалга оширилади. Бу – “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” президент фармонида белгиланган.
Стратегияда 2022 йил декабрь ойигача фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоялаш мақсадида замонавий коммуникацион дастурлар ҳамда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар яратиш назарда тутилган.
Яратилган дастур ҳамда миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар аудиториясининг қамрови ортишига қараб солиқ имтиёзларини бериш тизими йўлга қўйилади.
Миллий ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар давлат бюджети ҳамда ҳомийлар ва мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан яратилиши кўзда тутилган.
Лойиҳани амалга оширишга Ахборот технологиялари вазирлиги ҳамда “Киберхавфсизлик” ДУК масъул қилиб тайинланди. Хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари Элдор Арипов ва Бош вазир маслаҳатчиси – IT-технологиялар телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лойиҳа ижроси устидан назорат қилади.
Шунингдек, шахсий ва сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни Интернет тармоғида ошкор қилиш билан боғлиқ дахлсизлик ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадида Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларнинг дахлсизлик ҳуқуқлари билан боғлиқ моддаларига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилади.
Бундан ташқари, 2022 йил ноябрь ойига қадар ахборот соҳасини тартибга солувчи ягона тизимлаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат – Ахборот кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Фуқароларнинг ахборот коммуникация воситаларидан фойдаланиш маданиятини ошириш мақсадида, турли ёш тоифаси учун мўлжалланган ўқув курслари ҳамда онлайн дастурларни оммалаштириш назарда тутилган.
Шу билан бирга, 2023-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистоннинг киберхавфсизлик стратегияси ишлаб чиқилади ҳамда кибержиноятчилик учун жиноий жавобгарлик қайта кўриб чиқилади.
“Кибернетикада инновациялар IT-парки”да ёшларнинг киберхавфсизлик асослари бўйича ўқитилишини таъминлаш, ҳамда ҳар йили талаба ва ўқувчилар орасида киберҳужумларни аниқлаш бўйича республика миқёсида конкурслар ўтказиш кўзда тутилмоқда.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Golden House’дан янги уй орзуларингиз сари дадил қадам!
Ўзбекистон | 19:00
-
Автофалокатда жабрланганларга 500 миллион сўм зарар қоплаб берилди
Ўзбекистон | 18:38
-
«Ўргимчак тўри» операциясидан сўнг Россия бомбардимончи самолётларини Узоқ Шарққа кўчирди
Жаҳон | 17:51
-
Ўзбекистонда Volkswagen автомобиллари ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон | 17:48
Мавзуга оид

14:25 / 28.05.2022
Сенат Ўзбекистонда миллий мессенжер ва ижтимоий тармоқ яратилмаганини танқид қилди

09:40 / 28.05.2022
Россияликлар интернет орқали буюмларни оммавий равишда сотишни бошлади – The Moscow Times

16:21 / 07.05.2022
Хитойда вояга етмаганларнинг блогерларга виртуал совғалар жўнатиши тақиқланди

07:39 / 25.03.2022