Дания Евроиттифоқда биринчи бўлиб барча COVID-чекловларни бекор қилди
Чекловлар коронавирус юқтириш ҳолатлари юқори бўлишига қарамасдан бекор қилинди.
Дания Евроиттифоқда COVID-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш учун жорий этилган барча чекловлар бекор қилинган биринчи мамлакатга айланди.
Эндиликда мамлакатда ниқоб тақиш ва COVID-паспортга эга бўлиш мажбурий эмас, бар ва ресторанларнинг ишлаш вақти чегараланмайди. Шунингдек, тунги клублар қайта очилади, одамларнинг гуруҳ бўлиб тўпланиши ҳам чекланмайди.
Шу билан бирга мамлакатга келаётганлар учун айрим чекловлар, хусусан, шенген ҳудудига кирмайдиган мамлакатлардан келувчи эмланмаган туристлар учун чекловлар сақлаб қолинади.
Чекловлар коронавирус юқтириш ҳолатлари юқори бўлишига қарамасдан бекор қилинди – 31 январ куни мамлакатда 27,6 мингга яқин касалланиш ҳолатлари аниқланган.
Данияда 80 фоиздан зиёд аҳоли коронавирусга қарши тўлиқ эмланган. Мамлакатда касаллик юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 1,6 миллиондан ошган, 3,7 мингдан ортиқ бемор вафот этган.
Мавзуга оид
20:23 / 23.11.2024
Қўрқинчли филмлар иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради — тадқиқот
14:54 / 21.11.2024
Ўзбекистон ва Дания ўртасида биринчи сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди
21:04 / 05.11.2024
Даниялик сиёсатчи мусулмонларни ҳақорат қилгани учун қамоққа ҳукм қилинди
12:00 / 30.10.2024