Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳайдовчиси 600 доллар олаётганда ушланди
Ҳайдовчи бошқармада ишловчи таниши орқали фуқарони мактабга ўқитувчиликка ишга киргизиб қўймоқчи бўлиб, 600 АҚШ долларини олаётган вақтда ушланган.
Фото: Getty Images
Навоий вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳайдовчиси Т.Н. фуқаро С.Т.нинг таниши Н.Ҳ.ни Навоий вилоят Халқ таълими бошқармасида ишловчи таниши орқали Навоий шаҳар 2-сонли умумтаълим мактабининг рус тили фани ўқитувчиси вазифасида ишга киритиб қўйиш эвазига 600 АҚШ долларини пора тариқасида талаб қилиб, ариза муаллифи С.Т.дан 2022 йил 29 январь куни соат 11-30 ларда Навоий шаҳар, “Ёшлик” кўчасидаги “Ёшлар келажагимиз жамғармаси” биноси олдида талаб қилинган 600 АҚШ долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Kun.uz'га маълум қилди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, Навоий шаҳар Халқ таълим бўлими кадрлар бўйича инспектор-методисти вазифасини бажарувчи И.У. 2022 йил 29 январь куни соат 13-50ларда Н.Т.дан талаб қилинган кимёвий ишлов берилган 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Н.Т. ва И.У.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Олдинроқ Кармана тумани ХТБ мудири чет тили ўқитувчиларига бозор нархи 60 минг сўм бўлган китобни 483 минг сўмдан пулламоқчи бўлгани учун вазифасидан озод этилганди.
Мавзуга оид
18:41
Тошкентда газ таъминоти бўлими ходими 21 минг доллар билан ушланди
17:53
Навоийда куёвини ўлдириш учун киллер ёллаган аёл ушланди
15:40 / 06.05.2026
Навоийда 13 нафар боғча боласини ташиб кетаётган Matiz ЙТҲга учради
08:48 / 04.05.2026