Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ОИВ инфекциясига чалинган фуқаролар сони маълум қилинди
Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси билан касалланганлар сони ва бу касаллик ҳақидаги баъзи маълумотлар очиқланди, деб ёзмоқда ЎзА.
Фото: Getty Images
Нашр хабарига кўра, бугунги кунда республикада 45 минг нафар одамлар ОИВ инфекцияси билан яшаб келмоқда.
Қайд этилишича, уларнинг 55 фоизи эркаклар, 45 фоизи аёллар, 14 фоизини эса 18 ёшга тўлмаган болалар ташкил этади.
ОИВ инфекцияси билан касалланиш кўрсаткичи юқорилиги ички миграция ҳамда аҳоли сони кўплиги ҳисобига Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятига тўғри келмоқда.
2019 йилнинг ноябрь ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология осойишталиги агентлигининг собиқ директори, бош давлат санитария врачи Баҳром Алматов Ўзбекистонда ҳар йили 4000 дан ортиқ одамда ОИТС аниқланишини айтган эди.
Аввалроқ, Бухорода фоҳиша аёл қирққа яқин эркакка ОИТС юқтиргани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
12:22 / 14.01.2026
Инъекциядан инфекциягача: косметологияда гигиена муаммоси нимага олиб келяпти?
16:17 / 09.09.2025
Кузда шамоллаш хавфи: кундузи илиқ, тонг ва тунда совуқ бўладиган ҳавода организмни қандай ҳимоялаш зарур?
12:26 / 09.08.2025
Россияда ОИВ-беморлар текширув бўйича рад жавобларидан шикоят қилди
21:29 / 01.08.2025