Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги 3 та туманда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Тошкент шаҳрининг Учтепа, Янгиҳаёт ва Сергели туманларининг айрим жойларида таъмирлаш ишлари туфайли табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Учтепа тумани Алгоритм мавзесида жойлашган ер усти ўрта босимли Д-57 мм газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФнинг «Ер ости газ қувурлари хизмати» томонидан режалаштирилган.
Шу сабабли, 2022 йил 2 февраль куни соат 11:00 дан 16:00 гача ушбу манзилдаги 50 та аҳоли хонадонларида ҳамда 1 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Янгиҳаёт тумани Узар кўчасида жойлашган ер ости ўрта босимли Д-159 мм газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган.
Шу сабабли, 2022 йил 2 февраль куни соат 11:00 дан 17:00 гача Узар кўчасидаги 45 та кўп қаватли уйлардаги 2520 та хонадонда ҳамда 4 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Сергели тумани Дарё бўйи маҳалласидан ўтган ўрта ва паст босимли газ қувурларида аниқланган газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш ишлари «Сергелитумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан режалаштирилган.
2022 йил 2 февраль куни соат 11:00 дан 17:00 гача ушбу маҳалладаги 1199 та хонадонда ҳамда 115 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ қайта тикланади.
Мавзуга оид
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026
“Коммерсант”: Россия Арманистонга газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
11:37 / 13.05.2026