Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда ҳашамат учун солиқ жорий этиш таклиф қилинди
Хусусан, люкс тоифасидаги автомашиналарга оширилган миқдордаги солиқ жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Фото: Getty Images
Қозоғистонда ҳашамат учун солиқ жорий этиш имконияти кўриб чиқилмоқда.
Хабар қилинишича, мамлакат миллий иқтисодиёт вазирлиги мазкур масала устида иш олиб боради.
Хусусан, люкс тоифасидаги автомашиналарга (Aston Martin, Bentley, Ferrari, Lamborghini, Maserati ва б.) оширилган миқдордаги солиқ жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Шунингдек, айрим тоифадаги учувчи қурилмалар, яхталар ва республика аҳамиятидаги шаҳарлар, област марказлари, курорт ҳудудларда жойлашган кўчмас мулклар ҳам ҳашамат деб эътироф этилади. Бундай кўчмас мулкларга нисбатан мулк солиғининг оширилган коэффициенти жорий қилинади.
Мавзуга оид
21:43 / 23.04.2026
Қозоғистон Ўзбекистонга нефт етказиб беришни бошлаши мумкин
22:09 / 22.04.2026
Шавкат Мирзиёев 2027–2029 йилларда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси президенти этиб сайланди
20:19 / 22.04.2026
Шавкат Мирзиёев Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари кенгашида иштирок этди
17:25 / 22.04.2026