Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Зеленский Путин билан Туркияда учрашишга рози бўлганини айтди
Туркия президентининг сўзларига кўра, Анқара Россия ва Украина етакчилари учрашувини ўтказиш имкониятини тақдим этмоқчи.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Украина раҳбари Владимир Зеленский Туркия ҳудудида Россия президенти Владимир Путин билан учрашишга рози бўлганини айтди.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Анқара Россия ва Украина етакчилари учрашувини ўтказиш имкониятини тақдим этмоқчи.
"Жаноб Зеленский билан келишувимиз айнан шу йўналишда бўлди", - деди Эрдўған.
"Жаноб Путин билан учрашувимиздан сўнг бизга воситачилик роли берилса, биз бу ишда қатнашамиз ва ўз ҳиссамизни қўшишга умид қиламиз", - деди Туркия президенти.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг билдиришича, Москва ҳар қандай шаклдаги музокараларни, жумладан, Путин ва Зеленскийнинг Туркияда учрашишини рад этмайди, аммо ҳозирча бу масалада ҳеч қандай келишув йўқ.
Мавзуга оид
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026