2021 йилда 220 нафар судя интизомий жавобгарликка тортилган
2021 йилда Судялар олий кенгаши қарори билан 38 нафар судянинг ваколати муддатидан илгари тугатилиб, улар вазифасидан озод этилган. Бу ҳақда Судялар олий кенгаши ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Getty Images
Кенгаш маълумотига кўра, вазифасидан озод этилган 38 нафар судядан 19 нафари судялик қасамёди ва “Судялар одоби кодекси” талабларини бузгани учун, 8 нафари ўз хоҳишига кўра, 8 нафари бошқа ишга ўтгани учун, 3 нафари эса вафот этгани муносабати билан ваколати муддатидан илгари тугатилган. Шунингдек, 2021 йилда 220 нафар судя бошқа турдаги интизомий жавобгарликка тортилган.
Кенгашнинг маълум қилишича, 2022 йилдан бошлаб тизимда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш орқали судяларнинг масъулиятини янада ошириш мақсадида интизомий жавобгарликка тортилган судялар ҳақида мунтазам очиқ ахборот бериб борилади.
Қўшимча қилинишича, жорий йилнинг 3 феврал куни бир қатор судялар йўл қўйган камчиликлари ва масъулиятсизлиги учун интизомий жавобгарликка тортилган.
Жумладан, кенгаш қарори билан:
- фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг судялари А.Баҳромов ва Ҳ.Саидов;
- Бухоро туманлараро иқтисодий суди судяси Ф.Муродов;
- жиноят ишлари бўйича Янгийўл туман суд судьяси Ш.Амиров;
- жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди судяси А.Жабборов;
- фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро суди судяси Ш.Абдижемилова;
- жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди судялари И.Калниязов ва М.Бекимбетов;
- фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро суди судяси Д.Шоматова;
- фуқаролик ишлари бўйича Қуйи Чирчиқ туманлараро суди судяси Ж.Бобоназаров интизомий жавобгарликка тортилган.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

09:22 / 19.03.2025
АҚШ федерал судяси USAID'ни тугатиш жараёнини тўхтатишни буюрди

17:15 / 21.02.2025
“Туш ўнг бўлмас, ўнг эса туш” – Хоразмда судя судланувчига ғалати ҳукм чиқарди

20:01 / 20.02.2025
«Чинозда тергов органи вакили судя билан жанжал қилган» — Олий кенгаш судяларга босим ҳақида

18:19 / 13.01.2025