Бухоро вилояти ҳокими дам олиш куни уч туманда йиғилиш ўтказди
Якшанба куни Бухоро, Вобкент, Ғиждувон ва Шофиркон туманларида вилоят ҳокими раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди. Аввалги якшанба куни Қоровулбозор тумани давлат хизматчилари йиғилишга чақирилганди.
6 феврал куни дам олиш куни бўлишига қарамай, Бухоро, Вобкент, Ғиждувон ва Шофиркон туманларида маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари йиғилишга чақирилди. Йиғилишни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ўтказган. Якшанба куни йиғилиш ўтказиш ҳолати вилоятда ўтган ҳафта ҳам кузатилган.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Ботир Зарипов 6 февраль куни Бухоро тумани Кунжиқалъа маҳалласидаги маданият марказида ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳалла раислари билан йиғилиш ўтказган. Йиғилишда тумандаги 36 та маҳаллада ҳоким ёрдамчилари томонидан хонадонларни хатловдан ўтказиш, одамларни тадбиркорликка ўргатиш масалалари муҳокама қилинган.
Йиғилиш вилоят ҳокимлигининг расмий Telegram каналида ахборот хизмати томонидан онлайн ёритиб борилди. Шундан кўриш мумкинки, эрталаб 9:00лар атрофида бошланган йиғилиш бир неча соат давом этган.
Ботир Зарипов худди шу каби йиғилишни бугун Вобкент туманида ҳам ўтказган.
Шунингдек, Ботир Зариповнинг ҳоким ёрдамчилари ва МФЙ раислари билан учрашуви Ғиждувонда ҳам ўтказилган.
Якшанба куни йиғилиш ўтказиш ҳолати вилоятда ўтган ҳафтада ҳам кузатилган. 30 январь куни (якшанба) Қоровулбозор туманида маҳалла раислари, депутатлар ва туман фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, бир қатор масалалар муҳокама қилинган. Бу орқали кейинги пайтларда вилоятда якшанба куни йиғилиш ўтказиш “анъана” тусига кириб бораётганини кўриш мумкин.
P/S: Кейинчалик маълум бўлишича, вилоят раҳбари 6 февраль куни Шофиркон туманида ҳам шу каби йиғилиш ўтказган.
Мавзуга оид
11:34 / 08.10.2024
Бухорода икки ишчи ток уриши оқибатида ҳалок бўлди
17:13 / 12.08.2024
Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича топшириқлар берилди
16:34 / 21.07.2024
Бухорода хориждаги эрига жаҳл қилиб, болаларини калтаклаган аёлга жазо қўлланди
10:17 / 10.07.2024