Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мустақиллик майдони» бекатида тўхтаб қолган поезд бўйича изоҳ берилди
Тошкент метросида поезд «Мустақиллик майдони» бекатида тўхтаб қолганига изоҳ берилди. «Тошкент метрополитени» расмий маълумот билан чиқди.
Қайд этилишича, кеча, 6 феврал куни «Мустақиллик майдони» бекатида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2-сонли йўналишдаги ҳаракат таркибининг техник мосламалари машинист томонидан қайта кўрикдан ўтказилган.
«Шу боис, ушбу поезд ҳаракати 2 дақиқага кечиккан. Қисқа муддатли техник кўрикдан сўнг йўловчилар ушбу поездда доимгидек ҳаракатланишган», дейилади маълумотда.
5 феврал оқшомида ҳам Тошкент метроси поезди «Халқлар дўстлиги» ва «Миллий боғ» бекатлари оралиғида тўхтаб қолганди. Интернетда ҳодиса видео ва суратлари тарқалди.
Метрополитен маъмурияти берган ахборотга кўра, ҳодисага техник носозлик сабаб бўлган. Бу вақтда машинист керакли чора-тадбир қўллаб, ҳаракат таркиби «Миллий боғ» бекатига олиб келинган ва барча йўловчилар бекатга туширилган.
Ушбу поездга ёрдам кўрсатиш мақсадида кейинги навбатда ҳаракатланаётган поезд ҳам йўловчиларни «Миллий боғ» бекатида қолдирган ва таъмир учун «Чилонзор» электрдепосига йўналтирилган.
Мавзуга оид
12:40
“Тошкент–Самарқанд” йўналишида юқори тезликдаги поездлар учун янги линия қурилади
12:57 / 23.12.2025
Deutsche Bahn'да кечикиш рекорди: пунктуаллик 59 фоизга тушди
11:03 / 17.12.2025
«Мустақиллик майдони» — «Пахтакор» йўналишида поезд носозлик сабаб тўхтатилди
09:07 / 12.12.2025