1,5 “лимон” тикилган бизнес — пакет ва қадоқ ишлаб чиқариш корхонасига саёҳат
“Оилавий бизнесимиз касодга учраб, Америкадаги ўқишимни ташлаб қайтишга мажбур бўлдим. Ўша вақтда Ислом ҳаётимни ўзгартирди, компаниямизни қайта тиклашда ҳазратнинг китоблари катта роль ўйнади”. Business Class'нинг янги сони “Maya Plast” компанияси асосчиси Асрор Тоировнинг муваффақият ҳикояси билан таништиради.

Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган целлофан пакет ва қадоқ ишлаб чиқарувчи Maya Plast заводи уч қисмга бўлинади. Дастлабки босқичда Россиядан келтирилган ва маҳаллий хомашёдан оддий целлофан ишлаб чиқарилади, иккинчи босқичда унга дизайн муҳрланади ва якунда қадоқ-пакетлар тайёр ҳолатга келтирилади.
Компания асосчиси Асрор Тоиров Maya Plast’нинг дунёга келиш тарихи билан ўртоқлашди.
“Ўзим тадбиркорлар оиласида туғилганман. Яшашимиз яхши эди. Дадам ўқисин, дунёқараши кенгайсин деб Америкага ўқишга жўнатган. Лекин оилавий бизнесимиз касодга учраб, Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлдим. Укам билан бирга ота касбни ўрганиб, ёрдамга киришдик.
Авваллари бизнесда ҳамма нарса мумкин, бу шунчаки иш деб тушунардим. Вақти келганда савдога ёлғон ҳам аралашиб кетарди. Лекин Ислом руҳимга ўзгариш олиб кирди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китобларини ўқиб, ҳаётимга ва бизнесга татбиқ эта бошладим. Ҳалолликда барака борлигига ўзимиз гувоҳ бўлдик. Уйланиш даврлари келиб, отамдан оқ фотиҳа олган ҳолда ўзим алоҳида компанияга асос солдим”, дейди у.
Бугунги кунда яхши танилган кўплаб брендларга хизмат кўрсатиб келаётган Maya Plast компанияси ўз мижозларига юқори сифатдаги целлофан пакет ва ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларига бежирим кўринишдаги қадоқларни таклиф қиляпти. Нархлар буюртма ҳажмига қараб белгиланиши, салмоғи йирик келишувларга бонус сифатида дизайн ва қолип тайёрлаш ишлари бепул амалга ошириб берилар экан. Корхонада 50 нафарга яқин ходим фаолият юритмоқда.
Бу турдаги бизнесга қай даражада талаб ва эҳтиёж бор эканига қизиқдик. Маълум бўлишича, бозорда шу йўналишнинг ўзида рақобатчилар етарлича топилар экан. Айтишларича, уларнинг катта-кичиклиги ускуналарнинг тури, хизматнинг сифати ва бир вақтда бажариб берилаётган иш кўламига қараб фарқланади.
“Буюртмалар кўпайгани сари, каттароқ сармоя керак бўла бошлади. Синфдошим Отабек Юсупов билан шерикчиликда ишни давом эттирдик. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ ўзи ишларимизни осон қилди. Йилдан йилга кенгайиб боравердик. Шу кунга қадар қарийб 1,4 миллион АҚШ доллари компания ривожига тикилди. Шу йил 700 минг долларлик, 2024 йилгача эса 2 миллион евролик ускуна харид қилиб, янада сифатли хизмат кўрсатишни мўлжал қилиб турибмиз”, — дейди компания асосчиси.
Компанияга алоқадор харажат, савдо айланмаси ва бошқа ишлаб чиқаришга доир рақамлар, нархлар ҳақидаги маълумотларни кўрсатувга жойладик. YouTube’да тўлиқ видеони томоша қилинг ва изоҳ қолдиринг. Энг қизиқ, оригинал фикр эгаларидан 5 кишига Maya Plast брендидан махсус совға ва Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг китобларидан ҳадя қилинади. Business Class лойиҳасини кузатиб боринг, келгуси сонида заъфарон етиштириш соҳаси ҳақида ҳикоя қиламиз.
Муаллифлар:
Элдор Абдулвоҳид,
Иброҳим Саматов
Тасвирчилар:
Нуриддин Нурсаидов,
Маҳмуд Солиев
“Maya Plast” билан алоқа:
Сайт: mayaplast.uz
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

11:53 / 06.10.2024
Ўқув маркази, китоб дўкони ва SMM: Икки йилда учта бизнес очган ёш тадбиркор ҳикояси

19:31 / 13.07.2022
“Ўзбекистоннинг силикон водийсини қуряпмиз” — айти таълим гиганти

20:57 / 27.06.2022
$100 минг топсангиз, камида $50 минг соф фойда — интерьер дизайн бизнеси

18:29 / 13.06.2022