Андижон ХТБ: Ўқитувчилар узр сўратилган йиғилишни туман ҳокими ўйлаб топган
Андижон вилояти ХТБ бошлиғи Азизбек Миркамилов мактабларда ўқитувчилар узр сўратилган йиғилишни ўтказиш ташаббуси Марҳамат тумани ҳокими Бобур Йўлдошевнинг шахсан ташаббуси эканини маълум қилди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Миркамилов Марҳамат туманида бўлиб ўтган ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
«Мактаб ўқитувчилари ва ота-оналар йиғилиши Марҳамат тумани ҳокимидан чиққан ташаббус бўлиб барча мактабларда ўтказилиши топшириқ берилган, туман ҳокимининг шахсан мазкур ҳолат бўйича ўзининг муносабат беришини қатъий талаб қиламан», деган у.
У вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов томонидан ўтказилган аппарат йиғилишида бирорта умумтаълим мактаби директорларига ва ўқитувчиларига интизомий чора кўриш ёки уларни камситиш мумкин эмаслиги қатъий кўрсатиб ўтилиб, огоҳлантирилганини қайд этган.
«Шуни айтиб ўтиш жоизки, вилоят ҳокими ўқитувчиларни эъзозлаши ва доимий устозларга кўмак беришини барча андижонлик зиёлилар яхши билади.
Бундай йиғилишлар ўтказилиши мумкин эмаслиги бўйича туман халқ таълими бўлими мудири томонидан туман ҳокимининг ўринбосарига айтилган ва бу ташаббус мудир томонидан берилмаган. Мазкур ҳолат юзасидан менга маълум бўлгач, мен вилоят ҳокимининг ўринбосарига ва туман ҳокимига мазкур мазмундаги йиғилишлар вилоят ҳокимининг ва устозларнинг жиддий эътирозларига сабаб бўлишини айтганимдан сўнг йиғилишлар ўтказилишининг олди олинди.
Ўз вақтида юқоридаги ҳолатларнинг олдини олмаганим учун ва устозларни ҳимоя қилмаганим учун барчангиздан узр сўрайман!», дейилади вилоят ХТБ муносабатида.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Стармер Шимолий Ирландиядаги руминларга қарши тартибсизликларни қоралади
Жаҳон | 12:41
-
Германия ташқи ишлар вазири: Лавровга қўнғироқ қилиш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпман
Жаҳон | 12:15
-
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилади
Ўзбекистон | 12:10
-
Франция банки Ўзбекистонга янги самолётлар ва поездлар харид қилишда ёрдам бериши мумкин
Ўзбекистон | 11:51
Мавзуга оид

17:14 / 11.06.2025
Имтиҳон жавобларини 5 минг сўмдан сотган мактаб ўқитувчиси ишдан олинди, директорга эса таъсир чораси қўлланди

20:08 / 23.05.2025
Қашқадарёда ўнлаб педагогларга устама тўлаш техник масалалар сабаб тўхтатиб қўйилди

09:00 / 18.05.2025
“Ижтимоий тармоқлар қонуни” ва грин-картадаги лидерлик — ҳафта дайжести

17:10 / 02.05.2025