15:11 / 09.02.2022
4318

Жанубий Корея ва Фаластин элчилари Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

Жорий йилнинг 9 февраль куни ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Корея Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Кан Чжэ Квонни мамлакатдаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан қабул қилди.

Фото: ТИВ ахборот хизмати

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ТИВ раҳбари элчининг икки томонлама дўстлик ва алоҳида стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган шахсий ҳиссасини таъкидлади.

«Суҳбат чоғида аввал эришилган келишувларни амалга ошириш, бўлажак тадбирлар жадвали ва томонларни қизиқтирган соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш режаси муҳокама қилинди», — дейилади хабарда. 

Бундан ташқари, Абдулазиз Комилов Фаластин давлатининг фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Абдулла Таршахонийни мамлакатдаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан қабул қилди.

Суҳбат чоғида элчи фаолияти давомида Ўзбекистон-Фаластин муносабатлари изчил ривожланиб, мустаҳкамлангани таъкидланди. Томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни давом эттиришга тайёр экани тасдиқланди.

«Дипломат мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини бажариш учун яратилган қулай шароитлар учун Ўзбекистон томонига самимий миннатдорлик билдирди», — дейилади ТИВ хабарида. 

Top