Жамият | 08:24 / 09.02.2022
3686
4 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қўл жанги янада ривожлантирилади - Президент қарори лойиҳаси

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Президентнинг “Ўзбекистонда қўл жанги спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қўл жанги спорт турини ривожлантириш доирасида амалга ошириладиган устувор йўналишлар ва вазифалар сифатида қуйидагилар белгиланади:

  • қўл жанги спорт тури бўйича иқтидорли спортчи ёшларни танлаб олиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва ўқув-машқ жараёнини сифатли ташкил этиш;
  • қўл жанги спортини оммалаштириш, ёшларни спорт клублари, секциялари ва тўгаракларига кенг жалб қилиш ҳамда шу орқали спортчиларнинг жиноятларни содир этиш ва жиноий гуруҳларга қўшилиб кетишининг олдини олиш;
  • қўл жанги бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этиши учун сифатли ва самарали тайёргарлигини таъминлаш;
  • халқаро мусобақаларнинг ғолиблари ва совриндорларини рағбатлантириш, шунингдек, тренерлар, ҳакамлар ва қўл жанги бўйича бошқа мутахассисларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлашни кучайтириш;
  • қўл жанги спорт турини ривожлантириш мақсадида моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва инфратузилмани такомиллаштириш.

Белгиланишича, қўл жанги спорти ўзида самбо, бокс, кураш, карате, ушу, таэквондо, аралаш жанг санъати каби спорт турларини жамлаганини инобатга олиб, қўл жанги спорт тури бўйича яратилаётган барча шарт-шароитлар ва имкониятлар таъкидланган спорт турларини ривожлантиришнинг асосий мезони ҳамда йўналтирувчиси ҳисобланади.

Туризм ва спорт вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги ва Қўл жанги федерациясининг ҳар бир болалар-ўсмирлар спорт мактабида (шу жумладан, келгусида янги ташкил қилинадиган мактабларда) ҳамда яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида мавжуд имкониятдан келиб чиқиб, қўл жанги спорт тури бўйича секция ва бўлимларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.

2023 йилдан бошлаб қўл жанги спорт тури бўйича ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция)нинг тўрт босқичли тизими жорий этилади. 

Бунда:

  • биринчи босқичда — таълим муассасалари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, шу жумладан яккакураш спорт турларига ихтисослашган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари спортчилари ўртасида ўтказилади;
  • иккинчи босқичда — биринчи босқич ғолиблари ва совриндорлари ўртасида ҳудудий мусобақалар (туман/шаҳар ҳокими кубоги);
  • учинчи босқичда — туман (шаҳар) мусобақалари ғолиблари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг спортчилари ўртасида ҳудудий спорт мусобақалари ўтказилади;
  • тўртинчи босқич – ҳудудий мусобақалар ғолиблари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг спортчилари ўртасида республика спорт мусобақалари ўтказилади;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция)нинг тўрт босқичли тизимини тегишли ҳудудларда тўлиқ жорий қилиш юзасидан шахсан масъул этиб белгиланади.

Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Қўл жанги федерациясининг 2023 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда қўл жанги спорт тури бўйича:

  • Наманган вилоятида профессионал спортчилар ўртасида “Президенти кубоги” халқаро турнирини;
  • Самарқанд шаҳрида “Амир Темур кубоги” халқаро турнирини;
  • Бухоро шаҳрида аёллар ўртасида “Тўмарис кубоги” халқаро турнирини ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Қўл жанги федерациясининг маъмурий офиси ва қўл жанги бўйича миллий терма жамоа ўқув-машғулоти йиғинларини ташкил этиши учун спорт базасини жойлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрининг янги ҳудудлари ҳисобидан 1,5 гектар ер майдонини ажратади.

Мавзуга оид