AeroVironment Ўзбекистонга Puma 3 AE ҳарбий дронларини етказиб беради
AeroVironment компанияси АҚШнинг ташқи ҳарбий сотуви (FMS) дастури доирасида Puma 3 AE учувчисиз учиш аппаратларини Ўзбекистонга етказиб беради.

Фото: USMC / Lance Cpl Frank Cordoba
АҚШ армиясининг шартномалар бўйича қўмондонлигидан 8,54 миллион долларлик келишув бўйича учувчисиз учиш аппаратларини етказиб бериш 2022 йил 30 ноябргача якунланади.
АҚШ Мудофаа вазирлиги шартнома бўйича қанча Puma 3 AE тизими тақдим этилишини ошкор қилмади, бироқ Shephard Defence Insight бундай дроннинг биттасини учувчисиз учиш аппаратлари учун 225 000 долларга баҳоламоқда. Бу Ўзбекистонга 38 га яқин учувчисиз учиш аппаратлари келтирилади, дегани.
Puma 3 AE жанговар ҳаракатлар зонасидаги бўлинмаларга реал вақтда разведка маълумотларини тўплаш имконини беради. Қурилма қуруқликда ва денгиз шароитида ишлатилиши мумкин, уни бир киши олиб юради, қўлдан ишга туширилади.
Учувчисиз учиш аппаратининг қанотлари кенглиги 9,2 фут (2,8 м), максимал учиш оғирлиги 15 фунт (6,8 кг)ни ташкил қилади. Аппарат Mantis i45 кузатув блоки билан жиҳозланган. Унинг парвози давомийлиги куннинг исталган вақтида узлуксиз кузатиш ва юқори аниқликдаги тасвирни чиқариш билан тахминан 2,5 соатни ташкил қилади.
Учувчисиз учиш аппарати стандарт антенна билан кўриш чизиғида 20 километргача ва LRTA (long-range tracking antenna) узоқ масофали кузатув антеннаси билан 60 километргача бўлган масофада вазифаларни бажаради. Қурилма сув ўтказмайди ва сувга тушиши мумкин.
Қўшма Штатларнинг бу компанияси Тошкент билан аввал ҳам ҳамкорлик қилган - 2019 йилда тўртта RQ-11 Ravenmini ПУА учувчисиз учиш аппаратини етказиб берган.
Мавзуга оид

22:38 / 09.06.2025
Саида Мирзиёева АҚШ давлат котиби ёрдамчиси билан учрашув ўтказди

21:09 / 09.06.2025
Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказди

18:40 / 09.06.2025
Трамп агар Маск демократлар томонига ўтса, уни жазолашга ваъда берди

18:20 / 09.06.2025