Ўзбекистон | 09:57 / 10.02.2022
2564
1 дақиқада ўқилади

Кучли шамол Сирдарёдаги кўп қаватли уйнинг томини учириб юборди

Ҳозирда томда таъмирлаш ишлари кетмоқда.

Фото: Уй-жой бошқармаси

Сирдарё вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йил 5 феврал куни кучли шамол оқибатида Ховос туманидаги Пахтакор маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйнинг том қисмига қаттиқ шикаст етган.

Қайд этилишича, ҳозирда Ховос тумани уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ходимлари томонидан кўп қаватли уйнинг шикастланган том қисмини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ишлар якунига етгандан сўнг қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев

Мавзуга оид