Tesla Хитой бозори учун махсус автомобиллар ишлаб чиқаришга қарор қилди
Tesla дизайн ва лойиҳалаш маркази Хитой пойтахтида 2022 йилда амалга ошириладиган асосий лойиҳалардан бири бўлади.
Tesla компанияси Пекинда Хитой бозорига мўлжалланган автомобилларни лойиҳалаш билан шуғулланувчи дизайн маркази очишга қарор қилди. Компания бу орқали дунёдаги энг йирик автомобил бозорида ўз мавқейини мустаҳкамлаш режасини амалга оширмоқда, деб ёзади South China Morning Pos (SCMP).
Пекин ҳокимиятининг маълумот беришича, Tesla дизайн ва лойиҳалаш маркази Хитой пойтахтида 2022 йилда амалга ошириладиган асосий лойиҳалардан бири бўлади.
Марказ қурилиши жорий йилда бошланади, аммо лойиҳа қиймати ва марказ қачон очилиши ҳақида маълумот берилмаган.
Хитой 2009 йилда АҚШни қувиб ўтиб, дунёдаги энг йирик автомобил бозорига айланган ва ўшандан буён бу мавқени сақлаб келмоқда.
Ўтган йили Tesla Хитойда 321 минг дона автомобил сотган, бу 2020 йилдагига нисбатан 117 фоизга кўп.
Tesla — Хитойда дизайнерлик компанияси очган биринчи хорижий автокомпания эмас. 1997 йилда General Motors (GM) корпорацияси Шанҳайда Хитой бозорига мўлжалланган автомобилларни лойиҳалаш учун Паносиё техник автомобил марказини очган.
Мавзуга оид
22:22 / 16.11.2024
Хитойда имтиҳондан ўта олмаган талаба оммавий қирғин уюштирди
17:54 / 16.11.2024
T-Mobile уяли алоқа оператори хитойлик ҳакерлар ҳужумига учради – ОАВ
16:48 / 16.11.2024
Хитойда аёл бир суткада олти марта пластик операция қилинганидан сўнг вафот этди
14:22 / 16.11.2024