07:28 / 16.02.2022
5682

Фото: Мирзо Улуғбек туманидаги туннел реконструкция қилинмоқда

Мирзо Улуғбек туманидаги, Мустақиллик шоҳкўчасидан ўтган туннел реконструкция қилинмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида айтилишича, реконструкция давомида туннел деворлари фибробетон билан қопланади. Ёритиш тизими таъмирланади.

Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари давомида пиёдалар ва автомобиллар учун ҳаракат чекланмайди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Аввалроқ, Абдулла Қодирий кўчасидаги туннелда ҳаракатланиш бир ойга қисман чеклангани хабар берилганди

2022 йилнинг 11 февралидан бир ой давомида Абдулла Қодирий кўчасидан ўтган туннелда реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Реконструкция давомида туннелнинг 2 томонидаги 3 та йўналишнинг фақат биттадан йўналиши навбатма-навбат автомобиллар ҳаракатланиши учун ёпилди. 

Top