Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда илк миллий автомобилни ишлаб чиқаришни бошлаш ортга сурилди
Қирғизистоннинг Kami Motors автозаводи электр юк автомобилларини белгиланган муддатда ишлаб чиқара олмади.
Компания сертификатлаштириш жараёнини якунлай олмагани учун машиналарни ишлаб чиқаришнинг имкони бўлмаяпти.
Kami Nimble электр юк автомобиллари ишлаб чиқаришни ўтган йил ноябрда бошлаш режалаштирилган, аммо кейин 2022 йилга сурилганди.
Ҳозирда сертификат синовлари учун бир неча дона автомобил ишлаб чиқарилган.
«Ҳозирда машина Беларусда транспорт воситаси сифатида маъқулланиши учун аттестациядан ўтказилмоқда. Жараён қачон якунланишини айта олмайман», — деди Kami Motors вакили Рискелди Асқаров.
Унинг сўзларига кўра, сертификатлаштириш жараёни пандемия чекловлари ва қиш мавсуми бошлангани сабабли чўзилиб кетган.
Асқаровнинг айтишича, Kami Nimble автомобилларини ишлаб чиқариш бу йил аниқ бошланади. Компания сайтида 2022 йил 31 декабр буюртмачиларга дастлабки 100та машинани етказиб беришнинг охирги муддати сифатида кўрсатилган.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026