Ўзбекистон | 15:29 / 17.02.2022
28996
8 дақиқада ўқилади

Қонунчилар қароргоҳи: Ўзбекистон Сенатининг янги биносига фотосаёҳат

2021 йил ноябрь ойида Олий Мажлис Сенатининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бунга қадар Ташқи ишлар вазирлиги фойдаланиб келган 6 қаватли бино тўлиқ қайтадан таъмирланди, зарур қўшимча бинолар ҳам қурилди. Kun.uz қонун чиқарувчи олий ҳокимиятнинг янги қароргоҳидан фоторепортаж тақдим этади.

Шаҳар марказида жойлашган янги бино ташқаридан қараганда ҳам анча салобатли кўринади. / Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Бинонинг биринчи қаватида асосан моддий-техник таъминот билан шуғулланувчи бўлимлар ва тиббиёт пунктлари жойлашган.

Хоналар, бўлимлар, Сенат раиси ва ўринбосарига тегишли хоналар жойлашуви ҳақида маълумот берувчи лавҳ / Фото: KUN.UZ

Сенатнинг асосий ялпи мажлислари бўлиб ўтадиган мажлислар залига бир қанча кириш нуқталари бор. Дастлабкиси – мартабали меҳмонларни кутиб олишга мўлжалланган асосий эшик.

 Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Асосий эшикдан кирганда нисбатан кичикроқ залга ўтилади. Бу залга асосий бинонинг ичидан ҳам кириб келиш мумкин.

Фото: KUN.UZ

Юқоридаги кичик зал орқали катта ва ёруғ фойега чиқилади.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Ушбу фойе ўз навбатида қўшма мажлислар бўладиган катта зал олдидаги яна бир залга олиб чиқади.

Фото: KUN.UZ

Ушбу зал деворларида турли қўлёзма асарларнинг нусхалари ва миллий нақшлар билан безатилган.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Шунингдек, залга сенаторлар ва ялпи мажлисларга келган ҳукумат аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари учун ҳовлининг ичида ҳам текширув асосида кириш қисми бор.

Фото: KUN.UZ
Асосий залга олиб борувчи яна бир кичик фойе / Фото: KUN.UZ

Энди, Сенат ялпи мажлислари ва Олий Мажлис палаталари қўшма йиғилишлари ўтказиладиган асосий мажлислар залига ўтамиз. Икки қаватли ва икки табоқли нақшинкор ёғоч эшиклардан киришингиз билан залдаги ҳашамат ва дабдабани ҳис қиласиз.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Залнинг марказида Сенат раиси ва ўринбосарлари, жумладан мажлислар ўтказишга масъул раҳбарларнинг жойи.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Айнан ушбу залда 2021 йил 6 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими ҳам бўлиб ўтган эди.

Фото: Президент матбуот хизмати

428 ўринли мажлислар залида барча сенаторлар автоматлаштирилган тизим орқали овоз бериши мумкин. Бунинг учун ҳар бир ўриндиқда махсус қурилмалар ўрнатилган, сенаторлар ўзларининг ID карталари ёрдамида овоз беришади.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Шунингдек, залда журналистлар ва тадбирнинг бошқа меҳмонлари учун 100 ўринли жой ҳам ажратилган.

Фото: KUN.UZ

Мажлис қатнашчилари учун ўрнатилган мебелларда барча қулайликлар бор.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Асосий зал тадбирларда сўзга чиққан сенаторлар ва бошқа қатнашчиларни асосий экранга ёки Zoom платформасига улаш имконига эга 9 та камера билан жиҳозланган.

Фото: KUN.UZ

Бундан ташқари, залда бир қанча хавфсизлик камералари ва жонли эфирга мўлжалланган 3 катта камера ҳамда тўлиқ WiFi зона мавжуд.

Фото: KUN.UZ

Залдаги барча техникалар бир маромда ишлаши операторлар томонидан назорат қилиб турилади.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Залнинг юқори қисми катта қандил ва мовий нақшлар билан безатилган.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Асосий залнинг пастки қисмига тушамиз. Бу ерда ҳам шифти баланд бўлмаган катта фойе ҳамда дам олиш жойлари бор.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Бинонинг пастки қисмида журналистлар учун 30-40 ўринли матбуот маркази мавжуд.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Шунингдек, бу ерда сенаторлар учун кутубхона ҳам ташкил этилган.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Энди асосий бинога қайтамиз. 6 қаватли бинонинг энг юқорисида Сенат раиси Танзила Норбоеванинг кабинети, Сенат музейи ҳамда Сенат кенгашининг мажлислар зали жойлашган.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Қолган 2-5 қаватларда ҳам Сенат қўмиталари мажлислари учун яна 4 та кичикроқ, лекин ҳашамдор заллар бор.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Шунингдек, сенаторлар учун ҳудудлар бўйича тақсимланган алоҳида хоналар ҳам мавжуд.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Янги бинонинг лифтлари пандемия талаблари асосида жиҳозланган, шунингдек бу ерда ногирон шахслар ҳаракатланиши учун ҳам имкониятлар бор.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Умуман олганда, қимматбаҳо қизғиш ёғоч, ёрқин мармарлар ва қандиллар уйғунлигида жиҳозланган бинонинг ҳашамати ҳар қадамда билиниб туради.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Бундан ташқари, Сенат биносининг ёнгинасида сенаторлар томонидан фуқаролар қабулхонаси учун алоҳида бино тайёрланган.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Олий Мажлис Сенати биносининг ҳовли тараф ва ташқаридан кўриниши.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлисининг юқори палатаси ҳисобланган Сенат – олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.

Сенаторлар – вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистондан, жами 14 та ҳудуддан олти кишидан сайланади. Яна 16 нафар Сенат аъзоси давлат ва жамият фаолиятининг турли соҳа намояндалари орасидан президент томонидан тайинланади.

Жами 100 нафар сенаторнинг фақат 15 нафари доимий асосда Сенат биносида фаолият юритади. Қолган сенаторлар ҳудудларда, ўз иш жойларида бўлиб, Сенат ялпи мажлисларида қатнашади.

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ва унинг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев / Фото: Сенат ахборот хизмати

Сенатнинг асосий функцияси – Қонунчилик палатаси қабул қилган қонунларни тасдиқлаб, президентга юборади, ёки рад қилиб, қуйи палатанинг ўзига қайтаради.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддасида Сенатнинг бошқа вазифалари ҳам белгиланган. Хусусан, президент тақдимига биноан Конституциявий суд, Олий суд, Судялар олий кенгаши раисини сайлаш, ДХХ раиси, Бош прокурор ва Ҳисоб палатаси раисини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш бўйича президент фармонларини тасдиқлаш ҳамда президент тақдимига биноан чет давлатлардаги Ўзбекистоннинг дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш Сенатнинг мутлақ ваколатларига киради.

Конституцияга кўра, Сенат аъзоларининг сенаторлик фаолияти билан боғлиқ харажатлар белгиланган тартибда қопланади ҳамда улар дахлсизлик ҳуқуқидан фойдаланади. Яъни сенаторлар Сенатнинг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларига тортилиши мумкин эмас.

Фаррух Абсаттаров,
Kun.uz мухбири


Суратлар муаллифи:
Муҳиддин Нидо.

Фоторепортаж Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди.

Мавзуга оид